Буюк Британия экспортни молиялаштириш агентлиги (UKEF) бош ижрочи директори Луис Тейлор Ўзбекистонга ташрифи давомида икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Тейлор Ўзбекистонга илк ташрифи давомида қатор вазирлик ва муассасалар раҳбарлари билан музокаралар олиб борди. Шунингдек, мамлакатда ишлаётган Британия компаниялари вакиллари ва маҳаллий тадбиркорлар билан учрашди.
«Биз қатор масалалар, жумладан, иқтисодий ислоҳотлар ва хорижий инвестицияларни муҳокама қилдик. Буюк Британия мазкур ташаббусларни исталган усуллар билан қўллаб-қувватлашга тайёр», — таъкидлади Луис Тейлор.
Маълумот учун, апрель ойида Лондонда UKEF ва Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт фонди ўртасида республикада инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 1, 25 миллиард фунт стерлинг ажратилишини кўзда тутувчи меморандум имзоланганди.
Изоҳ (0)