• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Озодлик»га жавоб қайтарди

    «Озодлик»да эълон қилинган «Пахта-2018: Ишчилар пахтада, имом, отинойи ва дастурхончилар терим отрядлари тузмоқда» номли мақолада Ўзбекистон бўйлаб ташкил этилаётган терим отрядлари ҳақида расмий маълумот берилмаганлиги айтилган эди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бу йилги пахта теримида биринчи марта ташкил этилаётган терим отрядлари ҳақидаги маълумотларни маълум қилди.

    Фото: Archofficina

    Фото: Archofficina
    1. Пахта мавсумида терим отрядларини ташкил этиш Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 30 августдаги «2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда жорий йил 5 сентябрда бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида пахта терими бўйича ўтказилган видеоселектр Баённомаси асосида амалга оширилди.

    2. Терим отряди, бу — пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мақсадида кўнгилли теримчилар томонидан ташкил этилган бирлашган жамоадир. Кўнгилли деб 18 ёшдан катта, муайян меҳнат билан банд бўлмаган ишга лаёқатли, вақтинча ишсиз, айрим ҳолларда меҳнат ресурслари етмаган ҳудудга бошқа ҳудудлардан келиб теримда иштирок этиш истагини билдирган аҳоли тушунилади. Терим отрядлари маҳалла фаоллари ҳамда аҳолининг таклиф ва тавсиялари асосида камида 80 нафардан 100 нафаргача кўнгилли теримчилардан иборат бўлади. Терим отрядларининг фаолияти кунлик пахта теримини ташкил қилиш асосида амалга оширилади. «Терим отряди» пахта теримининг сифатли ташкил этилиши ва ҳосилнинг териб топширилишини, мажбурий меҳнат ва вояга етмаганлар меҳнатининг тақиқланган шаклларига жалб этмаслик бўйича қонун талабларига риоя этилишини, терим пули тарқатилгандан сўнг теримчилар томонидан имзоланган рўйхатнинг бир нусхасини буюртмачига тақдим этилишини таъминлаши зарур.

    3. Терим отряди раҳбарлигига номзодлар аҳоли орасида обрў-эътиборга, иш тажрибасига ва ташкилотчилик қобилиятига эга маҳалла фаоллари орасидан сайланади. Отряд раҳбари тақдим этган тўлов ведомостига асосан отрядга бириктирилган банк ходими томонидан теримчиларга меҳнат ҳақи (терим пули) тарқатилади. Терим отряди раҳбарининг асосий мажбуриятларига

    • терим отряди номидан пахта ҳосилини ҳақ эвазига териб бериш юзасидан шартнома тузиш;
    • терим мавсумида ҳар куни терилган пахта ҳосилини ҳисоб-китоб қилиш;
    • терим отряди таркибидаги ҳар бир теримчининг хавфсизлигини, озиқ-овқат таъминотини доимий назорат қилиб бориш;
    • пахта ҳосилининг тоза ва сифатли терилишини таъминлаш киради.
    4. Мавсум давомида отряд раҳбарларига отряд томонидан терилган 80 тонна пахта хом ашёси учун 1 миллион сўм ва 80 тоннадан ошган ҳар бир тонна пахта учун 50 минг сўмдан меҳнат иш ҳақи тўланади. Бунда, терим отряди томонидан мавсум давомида 80 тоннадан кам пахта терган тақдирда, уларга иш ҳақи амалда терган пахта хом ашёси миқдорига мутаносиб равишда тўлаб берилади. Ташкил этиладиган терим отрядлари раҳбарларига белгиланган иш ҳақининг камида 40 фоизи олдиндан тўлов тартибида берилади. Тўлов нақд шаклда амалга оширилади.

    «Эслатиб ўтамиз, пахта теримида қатнашиш фақатгина фуқароларнинг ўз ихтиёрларига кўра амалга оширилади», — дейилади вазирлик баёнотида.

     

    22.09.2018, 19:54   Изоҳ (0)   48581
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чилонзордан олиб қочилган машина Тошкент вилоятидан топилди

    22.09.2018, 18:57

    Ислом дунёсининг машҳур олими шайх Муҳаммад Аввома Бухорони зиёрат қилди (фото)

    22.09.2018, 17:51

    Сингапур Ўзбекистонда болалар боғчалари тармоғини қуришни режалаштирмоқда

    22.09.2018, 17:30

    Тошкентда «Ўзбекистон совғалари» – биринчи республика кўргазма савдоси бўлиб ўтмоқда (фото)

    22.09.2018, 17:09

    Ўзбекистонда «Соғлом аёл ойлиги»га 110 минг нафардан зиёд тиббиёт ходимлари жалб этилади

    22.09.2018, 16:07

    Тошкентда рельсдан чиқиб кетиб, уйнинг деворини бузган икки вагон қаровсиз қолдирилгани сабаб юриб кетгани маълум қилинди

    22.09.2018, 15:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эркак қизига “ўта чиройли бўлгани учун” блог юритишни тақиқлади

    Лайфстайл | 2 июл, 19:26

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

    Реклама | 2 июл, 19:30

    Самарқандда мансабдорлар экспортни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган пулларни ўзлаштиргани аниқланди

    Ўзбекистон | 2 июл, 19:10

    “Қаттиққўл ҳокимият ва уруш эффекти” — Қирғизистон жон бошига даромад бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринга чиқди

    Марказий Осиё | 2 июл, 18:55

    Сериал ўз вақтида тугади: “Калмар ўйини” 3-мавсумининг кутилмаган, аммо ажойиб тарзда якунланишининг 5 сабаби

    Кино | 2 июл, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.