Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Оқтунли қишлоғида яшовчи С.А. ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённомага мувофиқ чора кўрмаслик ва жарима майдончасидаги автомашинасини чиқариб бериш ҳамда «С.Муродов» МФЙ ҳудудидан пахта маҳсулотларини Чироқчи туманига олиб чиқиб кетишида унга ёрдам беришини сўраб, туман ИИБ ходимига 400 минг сўм пулни пора сифатида таклиф қилган.
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасидан маълум қилишларича, милиция ходими бу ҳақда 20 сентябр куни ўз раҳбарига ахборот берган.
Натижада ушбу ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар ҳамда прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.А. милиционерга унинг хизмат хонасида 400 минг сўм пулни пора сифатида бераётганида ушланган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)