Ислом дунёсининг машҳур олими шайх Муҳаммад Аввоманинг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда, деб хабар беради «Islom.uz».
Самарқанддаги сафардан сўнг, шайх бошчилигидаги зиёратчилар гуруҳи Бухорои шарифга қараб йўл олди. Маълумки, Бухорони мовий гумбазли Калон масжиди ва унинг минорасисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
«Даставвал шайх ҳазрат дунёга машҳур Ислом оламининг улуғ муҳаддисларидан Имом ал-Бухорийнинг устозлари, буюк аллома Абул Фазл Бакр ибн Муҳаммад Zaraнгарий қабрини зиёрат қилди, Чор Бакр жоме масжидида жума намозини адо этганидан кейин меҳмонлар ва маҳаллий қатнашчиларга суҳбат ўтказди. Сўнг кўҳна Бухоро шаҳрида қад ростлаб турган, дунёга донғи кетган Минораи Калонга ташриф буюрди. Шу аснода меҳмонлар ушбу миноранинг шундоққина биқинида жойлашган Масжиди Калонга ҳам кирди. Бир пайтлар айнан мана шу жойда, ҳали Масжиди Калон барпо бўлмасидан аввал, Имом ал-Бухорий роҳимаҳуллоҳ ҳадис илмидан маърузалар қилган экан», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)