Ўтган йилнинг апрель ойида Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 20 йил тўлди. Шу вақт мобайнида икки томонлама бизнес форумлар мунтазам равишда ташкил этилиб, Ўзбекистон идоралари вакиллари сингапурлик ҳамкасблар билан тажриба алмашди, деб ёзади Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Пойтахт ҳокимлигига Сингапурнинг Modern Montessori International компанияси раиси Т.Чандру ва CISTECH International Pte Ltd компанияси директори Б.Мекани ташриф буюрди.
Сингапур вакиллари Modern Montessori International Ўзбекистонда болалар боғчалари тармоғини яратиш бўйича лойиҳани амалга оширишда Сингапур компаниялари иштирокини фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилиш учун Тошкентга келди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сингапур ишбилармонларига ёрдам беришга тайёрлигини билдирди ва томонлар Сингапурнинг кадрлар тайёрлаш бўйича марказ ҳамда марказ қошида — болалар таълим муассасаларини қуриши масаласини муҳокама қилди.
Изоҳ (0)