«Қорадори—2018» тадбири давомида Ангрендаги хонадонларнинг биридан кўп миқдорда гиёҳвандлик моддаси топилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Хабар беришларича, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 18 сентябрь куни ўтказилган «Қорадори-2018» тадбири давомида М.А.нинг уйидан 2,3 килограмм «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)