Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон ҳукуматига 3 миллиард доллар тақдим этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда банкнинг мамлакатдаги ваколатхонаси маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
«ОТБ Ўзбекистон билан янги 5 йиллик шерикчилик стратегиясини тайёрламоқда. Банк кейинги уч йил мобайнида ҳар йили 1 миллиарддан ажратишни режалаштирмоқда», — дейилади банк матбуот хизмати хабарида.
Маблағ 2019—2023 йиллардаги янги шерикчилик стратегияси доирасида ажратилади.
Кредитлар сув таъминоти ва санитарияни яхшилаш, соғлиқни сақлаш, транспорт инфраструктураси ва энергетика секторини ривожлантириш, қишлоқ жойларида иш ўринлари яратиш ҳамда Ўзбекистон расмийлари ислоҳотларини қўллаб-қувватлашга сарфланади.
Маълумот учун, ОТБ вице-президенти Венсай Жанг ҳукумат билан шерикчилик стратегиясини муҳокама қилиш учун айни пайтда Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Изоҳ (0)