• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент вилоятида актрисани ваҳшийларча ўлдириб, унинг жасадини каналга оқизиб юборган қотилларга суд ҳукми ўқилди (видео)

    Тошкентда актрисани қасддан ўлдириб, жасадини каналга оқизиб юборган қотилларга қамоқ жазоси тайинланди. «Бир жиноят изидан» кўрсатувининг навбатдаги сонида ушбу ваҳшиёна қотиллик тафсилотлари маълум қилинди, дея хабар бермоқда UZ24 нашри.

    Фуқаро Нодира Аҳмадқулова 2018 йилнинг 6 январь куни Юнусобод туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, жияни — қатор сериаллар ва клипларда турли ролларни ижро этган актриса Нилуфар Султонова 2 январь куни соат тахминан 12:00 да ўзининг Spark машинасида уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолганини маълум қилган. Текширув-суриштирув ишлари давомида Нилуфар сўнгги бор Пўлатжон Турғунбоев билан учрашгани аниқланган.

    Маълум бўлишича, Пўлат 2 январь куни соат тахминан 16:00 атрофида Нилуфар билан учрашади. Унга дўсти Бобур Умаровни Ғазалкентдаги уйига олиб бориб келиши кераклигини айтиб, Нилуфарни ҳам ўзи билан олиб кетади. Улар Пўлатнинг Epica машинасида йўлга чиқади. Маълум фурсат йўл босилгач, Пўлат машинани «Тошкент—Ғазалкент» йўлининг овлоқроқ бир жойида тўхтатади. Орқа ўриндиқда ўтирган Бобур Нилуфарнинг бўйнига сиртмоқ солмоқчи бўлганида, қиз буни сезиб қолиб, машинадан тушиб қочишга уринади.

    Қизни яна зўрлаб машинага ўтказишади — қаршилик қилган Нилуфарнинг ўнг қўл билак соҳасига пичоқ уришади. «Нилуфар ошиқ йигити Пўлатга илтижоли боқиб, ундан ёрдам сўрайди. Ўзини ҳеч нарсадан хабари йўқдай кўрсатган йигит қизни шифохонага олиб боришга ваъда беради. Қон йўқотиш натижасида ҳолсизланиб бораётган Нилуфарнинг бўйнига орқа ўриндиқда ўтирган Бобур яна сиртмоқ солади. Ожиз қолган қиз унга қаршилик қилолмай қолади. Ошиғи Пўлат эса унинг қўлини ушлаб туради», — дейилади хабарда.

    Сўнгра икки жиноий шерик мурдани машинанинг юкхонасига солиб, Нилуфарнинг Spark машинаси қолдирилган жойга қайтиб келади. Мурдани Epica’дан олиб, Spark’нинг юкхонасига солишади. Сўнг Spark’ни Пўлатнинг уйига ҳайдаб кетишади. Ўша куни соат 23:30 атрофида Нилуфарнинг мурдаси, жиноят вақтида ишлатилган пичоқ, арқон ва бошқа ашёвий далиллар билан бирга Тошкент вилоятидан оқиб ўтувчи Дамариқ каналига оқизиб юборилади. Нилуфарнинг мурдаси 12 январь куни Дамариқнинг Тошкент вилояти Тошкент тумани Кўксарой ҳудудидан оқиб ўтган қисмидан топилган.

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ҳукми билан Пўлатжон Турғунбоев Жиноят кодексининг 97-моддаси («қасддан одам ўлдириш») 2-қисми «в», «и», «б» бандлари билан 19 йил муддатга, 164-модда («босқинчилик») 3-қисми «г» банди билан 14 йил муддатга, 227-моддаси («ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш») 2-қисми «а» банди билан 2 йил муддатга ҳамда 59-модда («бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш») билан 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

    Бобур Умаров эса Жиноят кодексининг 97-моддаси («қасддан одам ўлдириш») 2-қисми «в», «и», «б» бандлари билан 17 йил муддатга, 164-модда («босқинчилик») 3-қисми «г» банди билан 12 йил муддатга, 227-моддаси («ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш») 2-қисми «а» банди билан 2 йил муддатга ҳамда 59-модда («бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш») билан 18 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

    22.09.2018, 21:40   Изоҳ (0)   559584
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентнинг Қатортол кўчасидаги «Территория» ресторанида ёнғин юз берди

    22.09.2018, 21:38

    Британия Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёрлиги билдирилди

    22.09.2018, 21:17

    Сенат 27 сентябрь куни 16-ялпи мажлисга йиғилади

    22.09.2018, 20:57

    Чироқчида милиция ходимига 400 минг сўм пора таклиф қилган фуқаро ушланди

    22.09.2018, 20:36

    Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Озодлик»га жавоб қайтарди

    22.09.2018, 19:54

    Чилонзордан олиб қочилган машина Тошкент вилоятидан топилди

    22.09.2018, 18:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.