Кобулда якка кураш клубидаги мусобақалар давомида юз берган портлаш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 18 киши жабрланди. Бу ҳақда Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, 1TV хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Телеканалнинг маълум қилишича, портлаш олтинчи кварталда юз берган. Tolo News телеканали эса ҳодиса 13-кварталда юз берганлигини маълум қилган.
Афғонистон ИИВ вакили Нажиб Донишнинг маълум қилишича, портловчи қурилмани худкуш террорчи ишга туширган.
Ҳозирча ҳеч бир ташкилот портлаш учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)