Ботсванада браконьерлар 87 та филни отиб ўлдирди, деб хабар беради BBC News.
Филларнинг аксарияти сўнгги уч ой ичида ўлдирилган. Жониворлар тиши учун отиб ташланган.
Бундан ташқари, бешта оқ каркидон ҳам ўғирланган.
«Мен ҳайратдаман. Бу Африкада мен кўрган энг йирик кўламдаги браконерлик ҳисобланади»,— дейди «Чегарасиз филлар» ташкилоти ходими Майк Чейз.
Филларнинг оммавий ўлдирилиши «кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни кўриш талаб қилинишини билдиради» дейди ёввойи табиат ҳимоячилари.
Изоҳ (0)