Ватикандаги Ўрта асрларда қурилган Леонин деворининг бир нечта қисми 4 сентябрь куни қулаб тушди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Узунлиги 800 метр бўлган Пасетто номли мустаҳкамланган коридорнинг ташқи деворида, ўн метр баландликдан бир нечта вулқон жинсли тошлар қулаб тушган. Коридор Ватиканни Муқаддас Ангела қалъаси билан боғлаб туради.
Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва қатқарувчилар етиб келиб, у жойни ўраб олган ва пиёдалар ўтиш жойини ёпган. Шунингдек, улар девордан бузилиш хавфи остида турган яна бир нечта тош бўлагини олган.
Изоҳ (0)