Ўт ўчирувчилар Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги ёниб кетган Миллий музей вайроналарида қадимги аёл Лузияга тегишли бўлиши мумкин бўлган бош суякни топди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ёши тахминан 11 минг йилни ташкил қиладиган аёлнинг бош суяги 1974 йилда бразилиялик ва франциялик археологлар томонидан Лапа-Вермеля ғорида топилган. Лузия қитъанинг дастлабки аҳолиси вакилларидан бўлган, деб ҳисобланади. Унинг қолдиқлари Миллий музейнинг энг қиммат экспонатларидан бири ҳисобланган.
Энди топилма экспертлар томонидан ўрганилади ва унинг ҳақиқатдан ҳам Лузияга тегишли ёки ёнғин вақтида ҳалок бўлган бошқа кишиники эканлиги аниқланади. Таъкидланишича, бош суяк қазилма қолдиқлар сақланган бинодан топилган.
Изоҳ (0)