Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Олмаотанинг реконструкция қилинган кўчаларини кўздан кечирди, деб ёзади Tengrinews.
Олмаотага ишчи ташрифи чоғида давлат раҳбари Абай ва Нурсултон Назарбоев шоҳ кўчаларини бориб кўрди. Бу ерда пиёда ва велосипед инфратузилмаси реконструкция қилинган ва ободонлаштирилган эди.
Қозоғистон президенти Олмаота индустриал зонасидаги фаолият натижалари ва у ердаги истиқболли режалар ҳақида хабардор қилинди. Шунингдек, у шаҳардаги бошқа қатор нуқталарни кўздан кечирди.
Изоҳ (0)