Мисрлик олимлар қадимий Искандариянинг ғарбий қисмида кечки Птолемейлар даврига оид бир нечта номаълум тош сағанани топди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Бу сағаналар узоқ давр мобайнида қадимий мисрликлар томонидан фойдаланилган, уларнинг катта қисми камбағалларники бўлган. Сағаналар ичида таъмирлаш ва кенгайтириш ишлари олиб борилган. Бу эса сағаналарнинг Искандария аҳолиси бир неча авлоди томонидан фойдаланилганини кўрсатади.
Археологлар жамоаси шаҳарнинг ғарбида янги темирйўл қурилиши жойида олиб борган қазишмалар чоғида қадимий қабрнинг катта қисмини очган. Унинг бир қисми Иккинчи жаҳон уруши вақтида бузилиб кетган.
Бу нуқтада олимлар бирданига Клеопатра даврида қурилган бир нечта архитектура комплексини топишга муваффақ бўлган. Уларнинг ҳар бири бир нечта кичик сағаналар тўпламидан иборат бўлиб, қоя ичида қурилган.
Изоҳ (0)