Кўплаб қушларнинг тухумлари нотекис юзадаги индан думалаб кетмаслиги учун бир томони ўткир шаклга эга бўлади. Арктика қушларининг ҳаётини кузатган биологлар шундай хулосага келди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
АҚШнинг Иллинойс университети олими Марк Хаубернинг айтишича, тухумнинг ўткир ва тўмтоқ томони ўлчамларидаги фарқ уларнинг текис юзада қанчалик тез думалашига кучли таъсир қилади. Бундан тик қоялар ва қирғоқларда тухум қўювчи қушларнинг тухумлари нима учун жуда асимметрик бўлишини тушуниш мумкин.
Изоҳ (0)