Ўзбекистонда икки йилда бир маротаба олий ўқув юртлари талабалари ўртасида математика бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди, дея хабар беради UzDaily.
Олимпиада Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг фан ва технологиялар қўмитаси, шунингдек, бошқа халқаро ташкилотлар кўмагида ўтказилади.
Илк олимпиада Урганч шаҳрида жорий йил октябрида бўлиб ўтиши кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистон жамоасининг мазкур тадбирда муносиб иштирок этиши юзасидан Фанлар академияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тегишли кўрсатмалар берилган.
Изоҳ (0)