Россиянинг Самара давлат техника университети олимлари ветлугазаврнинг дунёдаги энг тўлиқ бош суягини топди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар берилишича, университет олимлари Самара вилоятининг жануби-шарқида олиб борилган экспедицияда ветлугазаврнинг бой суягини топган. Қайд этилишича, ўшанда топилма шунчаки суяклар чиқиб турган тоғ жинси бўлаги бўлган ва биринчи қарашда ҳеч қандай қимматли нарсадек кўринмаган. Бош суягини ўрганиш жараёнида у тепа қисмдан очилган, шундан кейин тишлар ва ички бурун тешиклари яхши кўринган.
Ветлугазавр эрта Триас даврида яшаган ва қирилиб кетган сувда ва қуруқликда яшовчи жонзот бўлган. Унинг дастлабки қолдиқлари 1920 йилда Россияда Ветлуга дарёси қирғоқларида топилган.
Изоҳ (0)