Вашингтон университети олимлари ўртамиёна алкоголь истеъмоли саломатлик учун зарарсиз деган фикрни рад этди, деб ёзади EurekAlert!.
Мутахассислар 195 та мамлакатда 1990 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда одамлар орасида спиртли ичимликлар истеъмол қилиниши оқибатлари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб чиқди ва спиртли ичимликнинг саломатликка таъсири ҳақидаги энг катта маълумотлар базаси яратилди.
Маълум бўлишича, 2016 йилда уч миллионта ўлим алкоголь истеъмоли билан боғлиқ бўлган, шуларнинг 12 фоизи 15—49 ёшдаги эркаклар улушига тўғри келади.
Олимлар ичкиликбозлик ва барвақт ўлим, саратон, юрак-томир касалликлари хатари ошиши ўртасидаги боғлиқлик бўйича ишончли далиллар аниқланганини айтмоқда. Шу билан бирга, алкоголдан тўлиқ воз кечиш касалликлар эҳтимолини минималлаштиради.
Изоҳ (0)