Майя ҳиндуларининг шаҳар давлатлари нафақат узоқ давом этган қурғоқчилик, балки ўрмонларнинг оммавий кесилиши ва тупроқ емирилиши оқибатида ҳам йўқ бўлиб кетган бўлиши мумкин. Бу ҳақда геологларнинг Nature Geoscience журналидаги баёнотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Канаданинг Макгилла университети олимлари сўзларига кўра, бугунги кунда ҳудуддаги жунглилар қадимий ўрмондек кўринади. Бироқ агар уларнинг тупроғига қаралса, экотизим узоқ ўтмишда жиддий ўзгаришга учраганини ва ҳеч қачон тўлиқ қайта тикланмаганини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)