Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россиялик журналист Дмитрий Захаров «ОРT» (Россия жамоатчилик телеканали) бош директори Владислав Листьевнинг ўлдирилиши ортида ким тургани борасида ўз версиясини айтиб берди, деб ёзади «РБК».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Унинг сўзларига кўра, ҳаммасига ўша вақтда телеканал раҳбарияти томонидан рекламанинг барча турларига нисбатан эълон қилинган мораторий сабаб бўлган. Айнан ўшанда, Захаровнинг версиясига кўра, Листьевга бу мораторийни бекор қилиш талаби билан таҳдидли қўнғироқлар бошланган.

«ОАВлар бюджети реклама орқали шаклланиши маълум бўлгач, реклама жойлаштиришдан пул ишламоқчи бўлганлар, воситачилар кўпайиб қолди. Владнинг ортида турганлар «Биринчи канал» бегона ташкилотларнинг реклама жойлаштиришига қарши мораторий киритади, реклама билан бевосита «Биринчи канал» шуғулланишини айтади. Мантиқан ўйлаб, бундан ким энг кўп зарар кўрганини аниқлаш мумкин», — деди Захаров каналнинг ўртача бир йиллик бюджети ўша вақтда «чорак миллиард доллар» бўлганини таъкидлар экан.

«Мораторийни Влад бекор қила олмасди, чунки қарорни у қабул қилмасди», — дея давом этди Захаров. Унинг сўзларига кўра, таҳдидлардан кейин Листьев Федерал хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурага мурожаат қилмагани ва ўзининг хавфсизлигини таъминлашни талаб қилмагани — унинг энг катта хатоси бўлган.

«Ушбу чорак миллиард доллардан оладиган фоизидан ҳозирда тирик бўлмаган, Лондонда осилган ҳолда топилган таниқли одам маҳрум бўлган», — деди Захаров. Унинг фикрича, Борис Березовский Россия биринчи президенти Борис Ельциннинг қизи — Татьяна Дяченконинг дўсти бўлгани сабабли, қотиллик буюртмачиси сувдан қуруқ чиққан.

Влад Листьев 1995 йил 1 март куни ўз уйи подъезди ёнида отиб ташланган. Қотиллик ҳалигача фош қилинмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар