Манчестердаги отишма оқибатида 10 киши касалхонага тушди. Бу ҳақда, Манчестер полициясига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Жабрланувчиларнинг аксарияти ҳаёт учун хавфли бўлмаган тан жароҳатлари олган.
Отишма 12 августга ўтар кечаси Манчестернинг Мосс-Сайд туманида юз берди; воқеадан бир неча соат аввал у ерда Кариб карнавали якунига етган эди.
https://twitter.com/SMcK17/status/1028518035219521536
Полиция отишмани келтириб чиқарган шахсни изламоқда.
Изоҳ (0)