Индонезия шарқида рўй берган самолёт қулашида 8 киши ҳалок бўлди, бир киши омон қолди. Бу ҳақда мамлакат транспорт вазирлиги вакили маълум қилди, дея хабар беради Xinhua.
Агентликнинг билдиришича, Dimonim Air хусусий компаниясига қарашли PAC750 кичик самолёти 12 август куни Папуа провинциясининг Оксибил тумани ҳудудида аниқланди. Олдинроқ унинг учувчиси диспетчерлар билан алоқага чиқмай қўйганди.
Кичик самолёт бортида 7 нафар йўловчи ва экипажнинг икки аъзоси бўлган. Ҳалокат рўй берган Папуа провинцияси географик жойлашувига кўра парвозлар учун хатарли ҳисобланади.
Изоҳ (0)