Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучлари кунида совет ҳарбий авиациясининг Иккинчи Жаҳон урушига дахлдор архив ҳужжатлари нусхаларини эълон қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Эълон қилинган ҳужжатлар орасида Берлинни бомбардимон қилиш ҳақидаги қўлда ёзилган буйруқ нусхаси ҳам бор. Ушбу буйруқ 1941 йилнинг 9 август куни Иосиф Сталин айтиб тургани ҳолда тайёрланган бўлиб, остига унинг ўзи имзо чеккан.
Изоҳ (0)