Ўзбекистон Қозоғистондан пул жўнатмалари ҳажми бўйича иккинчи ўринни эгалламоқда. Бу ҳақда «Ранкинг.кз» сайти хабар бермоқда, деб ёзади Spot.
Биринчи ярим йилликда Қозоғистондан Ўзбекистонга 44,6 миллиард тенге (127 миллион доллар атрофида) пул юборилган. Йил давомида ўсиш 37,9 фоизни ташкил этди. Қозоғистондан ташқарига пул ўтказмаларида Ўзбекистоннинг улуши 15,9 фоиздан 16,8 фоизга ўсган.
Пул жўнатмалари бўйича биринчи ўринни Россия эгаллади — 108,6 миллиард тенге (310 миллион доллар). Йил давомидаги ўсиш 27,4 фоиз.
Етакчилар учлигидан Туркия ҳам жой олган. У ерга 29,5 миллиард тенге (84 миллион доллар) юборилган. Мамлакатнинг улуши 7,3 фоиздан 11,1 фоизга ўсган.
Изоҳ (0)