Асосий дори воситаларининг рўйхати Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Рўйхатга жами 820 та дори воситаси киритилган.
«Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистонда асосий дори воситалари рўйхати икки йилда камида бир марта ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур рўйхатга киритилган дори воситалари давлат тиббиёт муассасаларида мавжуд бўлишини назорат қилиб боради.
Изоҳ (0)