Тошкент шаҳар ҳокимлигида Италиянинг Waste to energy компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу компания пойтахтда кунига 1200 тонна қаттиқ маиший чиқиндини электр ва иссиқлик энергиясига айлантирувчи завод қуришни таклиф этмоқда. Ишлаб чиқаришда ишлатиладиган илғор технологиялар заводнинг аҳоли пунктлари ва мактаблар яқинида хавфсиз ишлашига имкон беради.
Келажакда келиб тушаётган хом ашёлардан эко-маҳсулотлар (пластик пакетлар, бир марта ишлатиладиган идишлар, мебель) ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.
Учрашув якунлари бўйича истиқболли ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди.
Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда 186 та чиқиндиларни кўмиш полигонлари мавжуд бўлиб, уларда 33,4 миллион тонна чиқинди жойлаштирилган.
Изоҳ (0)