Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори лавозимига Нурмат Сатиниязович Атабеков тайинланди. Бу ҳақда «Дарё»га Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Атабековга институт илмий даражаси ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, юқумли касалликлар соҳасидаги диагностика, даволаш ва профилактика ишларида инновацион технологияларни татбиқ этиш, юқори технологияли тиббий ёрдамга бўлган талабни қондириш вазифаси юклатилди.
Бундан ташқари, у юқумли касалликлар соҳасида етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, муваффақиятли тажрибалар ва аниқ инновацион моделларни кенг қўллаш, тизимда ахборотларнинг фаол алмашинувини таъминлаш сингари вазифаларга ҳам масъул эътиб белгиланди.
Нурмат Атабеков бунгача Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)