Канаданинг Брамптон шаҳрида (Онтарио провинцияси) аёл кишининг пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида тўрт киши жабрланди. Бу ҳақда полиция хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳодиса 3 июль куни кечқурун шаҳар автобусида юз берди. Ёш аёл автобус йўловчиларига ташланган. Жабрланганларнинг барчаси шифохонага ётқизилган, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
CTV телеканали маълумотига кўра, йўловчиларга ҳужум қилган аёл қўлга олинган, унга нисбатан тўрт кишининг ҳаётига суиқасд қилиш айби эълон қилинган. Аёлнинг ҳужум қилишига нима сабаб бўлганлиги номаълум.
Изоҳ (0)