Шаржа полицияси эри уйланмоқчи эканлигидан хабар топганидан сўнг ўзини осган ўзбекистонлик 43 яшар аёлнинг ўлимини текширмоқда. Бу ҳақда «Repost.uz» хабар берди.
Аёлнинг жасади 2 июль куни Ал-Дхайд шаҳридаги квартирасида топилди. Унинг энг кичиги 1 ёш бўлган 5 нафар фарзанди қолгани маълум.
Тергов тахминига кўра, аёл Бирлашган Араб амирликлари фуқароси бўлган эри марокашлик аёлни никоҳига олиш ниятини билдирганидан сўнг ўзини ўлдирган.
Ўлимнинг аниқ сабаблари суд-тиббий экспертизасидан сўнг ойдинлашади. Мазкур оиланинг яқинлари ва дўстлари сўроқ қилингани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)