Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакат қуролли кучларини огоҳликни ошириб, АҚШ ҳарбий ҳужумини қайтаришга доимий шайликда туришга чақирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Сиз ҳимояга шайликни бир сонияга ҳам сусайтирмаслигингиз керак, чунки биз мамлакатимиз ўз тарихида эришган энг буюк ҳуқуқини ҳимоя қиляпмиз», — деди у ҳарбийлар қаршисида нутқ сўзлаб.
Мадуронинг баёноти АҚШ ОАВларида 4 июль, чоршанба куни пайдо бўлган, АҚШ президенти Дональд Трамп 2017 йил августида Оқ уйдаги йиғилишлардан бирида минтақавий хавфсизликка таҳдид туфайли, Венесуэлага бостириб кириш эҳтимоли ҳақида гапиргани борасидаги хабарлар билан боғлиқ.
Мадуро таъкидлашича, Америка президентининг таклифи унинг АҚШда Венесуэла мухолифати вакиллари билан учрашувидан кейин янграган. «Бу нима, тасодифми? Йўқ, бу тасодиф эмас», — деди Венесуэла президенти.
Изоҳ (0)