АҚШнинг Массачусетс штати Норвуд шаҳрида яшовчи Артур МакКен Мустақиллик куни муносабати билан уруш қатнашчиларига ўзгача усулда ҳурмат бажо келтирди, деб хабар беради Forum Daily.
У ўз ҳовлисидаги майсазорни улкан Америка байроғига айлантирди. Бунинг учун эркак даладаги ишларда қўлланиладиган бўёқлардан фойдаланди.
МакКеннинг айтишича, байроқ бир неча ой мобайнида шундай сақланади. Ўтлар бироз ўсганидан кейин эса бўёқлар теккизилган қисмини бироз калталатишга тўғри келади.
Улкан байроқнинг узунлиги 9 метр, эни эса, 6 метрни ташкил этади. МакКен байроқни яратиш учун икки соат вақт сарфлади.
МакКеннинг бобоси Иккинчи Жаҳон урушида Америка флотида хизмат қилган. Артурнинг сўзларига кўра, бу ватанга хизмат қилганлар хотирасига ҳурмат бажо келтиришнинг ўзгача усулидир.
Изоҳ (0)