АҚШдаги Озодлик ҳайкали супасига бир аёл чиқиб олганидан кейин, полициячилар Озодлик оролидан сайёҳларни эвакуация қилди, деб ёзади Forum Daily.
Видеода супанинг пастки қисмида ётиб олган одамни пайқаш мумкин. У вақти-вақти билан қимирлаб, қўлидаги футболкасини силкитади ёки қорни билан ётиб олиб, оёқларини қимирлатади.
Полициячилар зинадан кўтарилиб, аёл билан суҳбатлашган, бу пайтда эса ташрифчиларни паромда оролдан олиб кета бошлашган.
«Одатда бу ҳафта (АҚШ мустақиллик куни тўғри келадиган ҳафта) биз учун йилнинг энг банд ҳафтаси ҳисобланади, — деди Миллий боғларни қўллаб-қувватлаш хизмати вакили Жерри Уиллис. — Бу вақтда оролга кунига 4000—4500 киши ташриф буюради. Бизда эвакуация режаси бор, шу сабабли сайёҳлар ҳеч қандай кўнгилсизликларга дуч келмади».
Изоҳ (0)