Боливия президенти Эво Моралесда ўсма аниқланди, уни шифокорлар жарроҳлик йўли билан олиб ташлади. Бу ҳақда Моралес ўз Twitter’ида маълум қилди.
https://twitter.com/evoespueblo/status/1014646998732034048
«Режали текширув чоғида шифокорлар кичик ўсмани аниқлади, у аллақачон жарроҳлар томонидан муваффақиятли тарзда олиб ташланди. Эртага шифохонадан чиқаман. Мен 100 фоиз соғломман!» — дея аниқлик киритди у.
Эво Моралес Боливия президенти лавозимини 2006 йилдан буён эгаллаб келади. У бир қатор саноат соҳаларидаги йирик компанияларни давлат мулкига айлантиргани билан машҳур.
Изоҳ (0)