Покистонда эркак унга турмушга чиқишдан бош тортган қизни отиб ўлдирди, деб ёзмоқда The News.
Полиция берган маълумотларга кўра, эркакнинг фамилияси — Абрар, у автобус компаниясида қоровул бўлиб ишлаган. Абрар ўзи ишлайдиган компаниянинг 18 ёшли ходими, Мехвиш исмли қизга унга турмушга чиқишни таклиф қилган. Бироқ Мехвиш таклифни рад қилган. Абрар иш куни тугагач, қизнинг орқасида бориб, унинг пешонасини мўлжалга олган. Қиз воқеа жойида жон берган. Кузатув кемерасидан олинган тасвирларга қараганда, Абрар ўқ узишдан аввал қизнинг қўлидан тутган ва унга нимадир деган.
Абрар жиноят жойидан қочишга муваффақ бўлган, бироқ компаниянинг бошқа ходимлари уни тутиб, полицияга топширган. Маълум бўлишича, Мехвиш отасининг ўлимидан кейин оиласининг ягона боқувчиси бўлган.
Изоҳ (0)