Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Фаластин томонидан ракета отилишига жавобан Ғазо секторидаги саккизта объектга ҳужум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Исроиллик ҳарбийларнинг маълум қилишича, учта ҳарбий бирликка ҳамда HАМAS ҳаракатига тегишли цемент заводига зарба берилган. Шунингдек, қайд этилишича, ҳужум Ғазо сектори томондан ракета отилишига жавобан амалга оширилган.
«HАМAS террорчилик ташкилоти Ғазо секторида юз бераётган барча ҳодисалар учун жавобгар», — дейилади Исроил армияси вакиллари.
Изоҳ (0)