Англияда Кембридждан Хантингтонгача бўлган автомагистраль модернизация қилинмоқда, деб ёзади National Geographic. Ишлар бошланишидан аввал жойларни археологлар ўрганиб чиқиши керак.
Яқинда улар сўнгги Рим даврига ёки V асрда бошланган илк англосаксон даврига тегишли бўлган одамлар қолдиқларини аниқлади. Икки эркакнинг скелети бир-бирига нисбатан тўғри бурчак остида жойлаштирилган, тепадан қараганда жасадларнинг ҳолати Т ҳарфини эслатади.
Иккала мурданинг ҳам оёқлари кесиб ташланган, бош суяклари тешилган. Шунингдек, ушбу қабристондан 50 метрча наридан яна бир оёқсиз тана қолдиғи топилган.
Бу ҳудудда Рим даврига тегишли доимий турар жой ва бинолар излари топилмагани туфайли, археологлар бу ерда истилочилар вақтинчалик лагерь ташкил этганини тахмин қилмоқда. Аммо жасадларнинг ғалати тарзда кўмилгани ва оёқларининг йўқлиги сабаби олимларга қоронғи бўлиб қолмоқда.
Изоҳ (0)