АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли АҚШ ташкилот ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши таркибидан чиқаётганини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Мен шу нарсага аниқлик киритмоқчиманки, АҚШнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқиши бизнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мажбуриятларимиздан чекинишимизни англатмайди», — деди Хейли.
Унинг таъкидлашича, БМТга аъзо мамлакатлардан ҳеч бири Кенгашни ислоҳ қилиш учун «кураш»да қатнашишни истамаган. Шунингдек, унинг қайд этишича, Кенгаш «иккиюзламачи ва ғаразгўй» бўлиб қолган.
Изоҳ (0)