Фарғонада қўшнисини пичоқлаб, ўзи яширинган қотил қўлга олинди
13 июнь куни Фарғона вилоятининг Боғдод туманида яшовчи Н.М. уйи олдида қўшниси Т.М. билан можарога борди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
У ўзаро жанжал асносида қўшнисининг кўкрак ва қорин қисмига пичоқ билан уриб, жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинади.
Олган жароҳати сабаб Т.М. касалхонага келтирилганида вафот этди. Кўрилган чоралар натижасида Н.М. ушланди.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар