13 июнь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи Л.М. исмли аёл маст ҳолда уйида расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи Р.С. билан можарога борди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Аёл ўзаро жанжал оқибатида турмуш ўртоғининг бошига темир қувури билан уриб, жароҳат етказди.
Ҳодиса туфайли Р.С. воқеа жойида ҳалок бўлди. Л.М. қўлга олинди.
Изоҳ (0)