13 июнь куни Самарқанд шаҳрида номаълум шахс «Мармар» деҳқон бозори олдида Пастдарғом туманида яшовчи З.Н. исмли аёлга хорижий валютадаги пулларини Самарқанд шаҳар темирйўл вокзали олдида жойлашган банкда сўмга алмаштириб беришини айтиб, биргаликда йўловчи таксига ўтиради. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Бироқ шаҳарнинг Гагарин кўчасига етиб келганларида у З.Н.нинг қўлидан ичида 6 000 АҚШ доллари, 200 минг сўм пули, заргарлик буюми ва фуқаролик паспорти бўлган сумкасини тортиб олиб, автомашинадан тушиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Саттепо масканида яшовчи Ф.Б. содир этганлиги аниқланди. Талончи қўлга олинди.
Изоҳ (0)