«Ансар Алла» хусийлар ҳаракати вакиллари Саудия Арабистонидаги Асир шаҳрида араб коалициясига тегишли учувчисиз бошқариладиган қурилмани уриб туширди. Бу ҳақда хусийлар томонидан назорат қилинадиган Мудофаа вазирлигига таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.
«Учувчисиз бошқариладиган қурилма Саудия Арабистонининг жануби-ғарбида жойлашган Асир назорат-ўтказиш пункти яқинида президент Абду Раббу Мансур Ҳоди қўшинларига қарши кечган тўқнашув вақтида уриб туширилган», — дейилади хабарда. Саудия Арабистон бошчилигидаги араб коалицияси ҳозирча ушбу ҳодисага изоҳ бермади.
Яманда 2015 йилнинг мартидан буён, Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция мамлакат ҳудудига кириб келганидан бери уруш давом этмоқда. 2018 йилнинг апрелида хусийлар нафақат Ар-Риёдни, балки Ямандаги ҳарбий операцияда иштирок этаётган бошқа мамлакатларнинг пойтахтларини ҳам ўққа тушиш борасида таҳдид қилганди.
Изоҳ (0)