АҚШ президенти Дональд Трамп қамоқхона ислоҳоти масалаларини муҳокама қилиш учун америкалик фотомодель ва актриса Ким Кардашян билан учрашиб, қамоқхона ислоҳати масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
«Бугун Ким Кардашян билан ажойиб учрашув бўлиб ўтди, қамоқхона ислоҳоти ва ҳукм ўқилиши ҳақида суҳбатлашдик», — деб ёзади АҚШ президенти.
CNN телеканалининг таъкидлашича, Кардашян 20 йилдан буён қамоқда ўтирган Элис Мэри Жонсоннинг афв этилишини ёқлаб чиқмоқда. У гиёҳванд моддаларга алоқадорликда айбланиб, бутун умрга озодликдан маҳрум этилган.
Маҳбуснинг адвокати Британни Барнет ўз ҳимояси остидаги инсон озодликка чиқиши учун ҳаракат қилаётган актрисага миннатдорчилик билдирди.
Изоҳ (0)