Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Аввалроқ Хитойнинг Xiaomi компанияси 31 май куни тақимот ўтказиб, ўз юбилейига бағишланган Мi 8 флагманини намойиш этишини эълон қилган эди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru. Шунингдек, Xiaomi компанияси МIUI 10 ни ҳамда Mi Max 3 ва Mi Band 3 каби бошқа бир нечта маҳсулотларини ҳам тақдим этиши мумкин. Яқинда интернетда Ми 8 нинг ҳамда Xiaomi Mi 7 ёки Redmi 6 деб тахмин этилаётган яна бир гаджетнинг фотосуратлари пайдо бўлди.

Фото: Hi-Tech Mail.Ru

Фото: Hi-Tech Mail.Ru

Xiaomi Mi 8 дисплейига аввал тарқалган тасвирлардаги каби «қош» туширилган. Шунингдек, орқа панели шаффоф шишадан ясалган бўлиб, унинг ички тузилишини акс эттириб туради. У орқали ҳатто, таниқли Qualcomm логотипига эга Snapdragon чипсетини ҳам кўриш мумкин.

Шунингдек, интернетда Xiaomi Redmi 6 деб тахмин этилаётган қурилма тасвирлари ҳам тарқалди. Суратда қурилма прототипи акс этган. Унинг кенг «ияги» ва орқа панели Redmi 5 ни эслатади.

Фото: Hi-Tech Mail.Ru

Фото: Hi-Tech Mail.Ru

Фото: Hi-Tech Mail.Ru

Фото: Hi-Tech Mail.Ru

Фото: Hi-Tech Mail.Ru

Фото: Hi-Tech Mail.Ru

Изоҳ
Асосий янгиликлар