Ўзбекистонда LG Electronics компаниясининг V30 топ-смартфони сотила бошлади, деб ёзади «Mobinfo.uz». Қурилма юқори аниқликдаги катта дисплей, қўш камера ва илғор аудиотизим билан жиҳозланган.
V30 6 дюймли ва 2880×1440 пикселли OLED-экран, 4 Гб тезкор ва 64 / 128 Гб доимий хотира, Qualcomm Snapdragon 835 процессори, 16 ва 13 мегапикселли қўш камера (асосий) ва 5 мегапикселли олд камера, 3300 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга.
Смартфонда Hi-Fi даражали 32-битли рақамли-аналогли Quad DAC ўзгартиргич асосидаги аудиотизим бор. Унинг товуш технологиялари устида B&O Play мутахассислари ишлаган, шу туфайли телефон айнан шу бренд наушниклари билан бирга сотилади.
Қурилма Android 7.1.2 Nougat операцион тизимида ишлайди.
Тошкентдаги «Малика» савдо марказида LG V30’ни 5 427 000 сўмга сотиб олиш мумкин.
Ушбу қурилмани кўрсатилган нархда сотиб олишга «Дарё» нашри кафолат бермайди. Қурилма ва унинг нархи ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.
Изоҳ (0)