HMD Global Хитойда қайта тикланган Х-сериянинг биринчи маҳсули — Nokia X6’ни тақдим этди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru. Кутилганидек, қурилма премиум-классдаги корпусга «ўралган» ўрта синфга тегишли ускуналар билан жиҳозланган. Корпуснинг 95 фоизи шиша билан қопланган ва ёнларида металл ромларга эга.
Nokia X6 Corning Gorilla Glass 3 билан қопланган 5,8 дюймли ва 1080×2280 пикселли FHD+ дисплейга эга бўлди. Nokia тарихидаги биринчи «қош»га блокировкадан чиқариш учун юзни таниб олиш технологиясига эга 16 мегапикселли олд камера ўрнатилди. Оддий бармоқ изи сканери орқа панелга жойлаштирилди, у ерда 16 мегапикселли қўш камера ҳам бор.
Смартфонга 4 Гб тезкор ва 32 / 64 Гб ички хотира, 3060 мА/соат сиғимли батарея, 30 дақиқада 50 фоизгача қувват олиш имконини берувчи Quick Charge 3.0 функцияси ўрнатилган. Қурилма Android 8.1 Oreo операцион тизимида ишлайди.
Қурилма кўк, қора ва кумушранг тусларда чиқарилади.
Nokia X6’ни Хитойда 21 майдан бошлаб 1299 юань ёки 210 долларга (4 Гб / 32 Гб), 1449 юань ёки 235 долларга (4 Гб / 64 Гб) ҳамда 1699 юань ёки 265 долларга (6 Гб / 64 Гб) сотиб олиш мумкин.
Изоҳ (0)