2018 йилги iPhone линейкасида iPhone X никига ўхшаш дизайнга эга, аммо арзонроқ суюқ кристалли дисплей ўрнатилган 6 дюймли ёки 6,1 дюймли модель бўлиши кутилмоқда, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Унинг тахминий нархи 700—800 долларга тенг. Apple ушбу смартфонда LG томонидан ишлаб чиқарилган ва яқинда тақдим этилган G7 ThingQ смартфонида қўлланилган MLCD + технологиясидан фойдаланиши мумкин.
Business Korea нашри бу маълумотни тасдиқлади ва 6,1 дюймли MLCD + дисплейли iPhone тайёрланаётганини маълум қилди. Гаджетга IPS туридаги оддий суюқ кристалли дисплейдан кўра камроқ қувват сарф қилувчи ёрқин экран ўрнатилади.
Изоҳ (0)