Данғара тумани МИБ ходимлари томонидан маҳаллалардан бирида ўтказган ўрганишлар давомида фуқаро А.А. электр ҳисоблагичга уланиш тартибини бузгани аниқланди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
У бунинг учун алоҳида линия тортган ва 15 киловаттли компрессорни улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган. Бу билан давлатга 18 763 000 сўм зарар етказган.
Фуқаро айбини тан олган ва келтирилган зарарни тўлаган. Шу сабабли МИБ вилоят бошқармаси томонидан унга нисбатан жиноий иш қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Изоҳ (0)