18 май куни Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида «Марғилон—Олтиариқ» темирйўл бекатлари оралиғида «Андижон—Тошкент» йўналишида қатновчи йўловчи поезд ойнасига тош отилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Бунинг оқибатида вагон ойнаси дарз кетди.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида йўловчи поезди ойнасига «Янги ҳаёт» маҳалласида яшовчи 57 ёшли Х.Д. тош отганлиги аниқланиб, у ушланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқандда «Афросиёб» тезюрар поезди вагони ойнасига тош улоқтирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)