Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги 17-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси уйида ўгай отаси билан жанжаллашди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Можаро асносида ўқувчи ўгай отасига пичоқ уриб, жароҳат етказган.
Хабар беришларича, ҳодиса туфайли ўгай ота касалхонага ётқизилган. Ўқувчи эса қўлга олинган.
Изоҳ (0)