Ўзбекистоннинг баъзи масжидларида ёш болаларнинг таровеҳ намозларига киритилмаётгани билан боғлиқ муаммолар бартараф этилган. Бу ҳақда «Azon.uz» хабар бермоқда.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бош имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли мазкур муаммо бартараф этилганини маълум қилган.
«Мана, ҳозиргина бўлган хушхабарлардан бири — ёш болаларга нисбатан озгина монеълик бўлган жойи бор эди. Бугундан бошлаб ёш болалар учун бемалол дарвозалар очилди», — деган имом-хатиб.
Маълумот учун, аввалроқ Тошкент шаҳридаги 115 та масжидда таровеҳ намозлари бошлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)